Буюк Британияда Ўзбекистон тақдимоти янгича кўринишда намойиш этилди

Ўзбекистон 17 Июль 2017 7305

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси қабулида маданият, миллий ошхона ва туризмнинг энг ёрқин қирралари намойиш этилди. “Seven Wonders of Uzbekistan” – “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” – тадбирнинг асосий мавзуси айнан шундай ном олди.

Буюк Британия Қироллик Адабиёт Жамияти ўз вақтида Самарқанд шаҳрини замонавий “дунё мўъжизалари” қаторига “once in a lifetime experience”, яъни ҳар ким ҳаётининг энг унутилмас қисми сифатида тавсия қилиб киритган эди. Мавзу давомида Лондондаги тадбир ташкилотчилари – Ўзбекистон элчихонаси, Британия-Ўзбекистон жамияти ва Dinara&Co. нашриёт уйи қуёшли диёрнинг етти мўъжизасига ўзгача нигоҳни таклиф қилдилар. 

Кечада иштирок этиш учун қизиқиш жуда катта бўлди. 200 дан ортиқ мартабали меҳмонлар орасида парламент аъзолари, британиялик дипломатлар, вазирлик, идора ва туризм ташкилотлари вакиллари, маданият ва санъат намоёндалари ҳамда Буюк Британиянинг етакчи ОАВ ва нашриётлари вакиллари. Тадбирнинг очилиш маросимида Лондондаги Ўзбекистон элчихонаси маслаҳатчиси Ж.Сафаров, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Аллан, Британия-Ўзбекистон жамиятининг раиси Ширин Акинер, Ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари ва таниқли юрист Харли Бут иштирок этдилар.

Бу кеча 2017 йилда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишланган тадбирлар қаторидан ўрин олди.

Машҳур ўзбек ошпази Баҳриддин Чустий томонидан гастрономик намойиш кечанинг марказий қисмларидан бирига айланди. Чустий бир қозонда 7 хил таомларни тайёрлаб, жараённи миллий ошхона тақдимоти маҳорат дарслари билан бойитди. Меҳмонлар палов, дўлма, манти, кабоб, бедана-кабоб, тухум дўлма ва булғори дўлма каби таомларидан баҳраманд бўлдилар. Шунингдек, Ўзбекистон элчихонаси томонидан бир неча хил сомса, кабоб ва вегетариан таомлар улашилди. 

Гастрономик шоу маданият, санъат ва мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида ҳикоя қилувчи "Ўзбекистонга хуш келибсиз" ҳашаматли китоблар тўпламини ўз ичига олган "365 кун таровати" китобининг тақдимот бўлди. 

Кеча давомида, шунингдек, мамлакатнинг сармоявий, маданий ва сайёҳлик салоҳияти билан халқаро ҳамжамиятни ва меҳмонларни таништириш мўлжалланган янги Visit Uzbekistan журналининг биринчи сони тақдимоти бўлиб ўтди. 

Дастур охирида ташриф буюрганлар орасида ўтказилган ютуқли лотерея ғолиблари аниқ бўлди, ютуққа Ўзбекистонга ташриф учун МАК "Ўзбекистон ҳаво йўллари" томонидан тақдим этилган Лондон-Тошкент-Лондон 2 кишилик чипта совға қилинди. 

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 1099 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 14324 Жамият
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 / 24.07.2017 18664 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 90197 Жамият
Дунёнинг энг ғаройиб майнинг-фермалари суратларда
11:30 1011 Lifestyle
ProCab тақдимоти: ҳам фойдали маълумотлар, ҳам ёқимли совғалар улашилган анжуман
11:13 340 Жамият
БМТ бош котиби Форс кўрфази давлатларига баёнот билан чиқди
11:02 804 Жаҳон
Тест синовларига келмаган кузатувчилар билан асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси бекор қилинади
10:44 3161 Жамият
1 август куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:30дан иш бошлайди 
10:26 2646 Жамият
ДТМ томонидан абитуриентларга махсус рухсатномалар 29 июлдан бошлаб берилади
Кўпроқ янгиликлар