Чирчиқда босқинчилик билан шуғулланган ака-ука ушланди

Жамият 17 Июль 2017 8794

Чирчиқ шаҳар ИИБ Навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 2017 йилнинг 15 июнь куни соат тахминан 01:45ларда икки нафар номаълум шахс Чирчиқ шаҳри Гулшан кўчасидаги уйларнинг бирига юзларига ниқоб кийган ҳолда девор тўсиқлар орқали ғайриқонуний равишда кириб, уй бекаси 1956 йилда туғилган Н. Д.га нисбатан хужум қилиб, жисмоний куч ишлатишлари натижасида тан-жароҳати етказиб, уйда бўлган жами 147.000 сўмлик буюмларини босқинчилик йўли билан эгаллаб олиб, жиноят жойидан яширинишган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар берди.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу босқинчилик жиноятини Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи ака-укалар 1991 йилда туғилган Д.Б. ва 1998 йилда туғилган К.Б.лар билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, ушбу жиноий ҳаракатни амалга оширганлиги аниқланди.

Ҳаётда, аввало, ўзига кучи етган, ўзини идора қила олган инсон энг кучли инсон ҳисобланади. Ўзининг ҳис-туйғуларини бошқара олмаган ҳамда осон ва мўмай даромад орттириш пайида бўлган бу кимсалар энди қонун олдида жавоб беришади.

Кўпроқ янгиликлар