Элдор Шомуродов: 2018 йили Россияда Ўзбекистон термаси либосида тўп тепиш насиб қилишига ишонаман

Спорт 17 Июль 2017 4927

Россиянинг «Ростов» жамоаси сафига бориб қўшилган Элдор Шомуродов Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Ассалому алайкум қадрли дўстлар, азиз устоз ва мураббийлар, севимли мухлисларим! Кейинги тақдиримни Россия Премьер-лигасининг «Ростов» клуби билан боғладим. Бундан бахтиёрман. Чунки ўзимни Премьер-лигада синаб кўришни жуда-жуда истагандим.

«Машъал»дан «Бунёдкор»га йўл олиб адашмадим, аксинча, катта ўсишга эришдим. Умуман, футболнинг илк сабоқларини ўрганишимда хизматларини аямаган ва мен учун трамплин бўлган «Машъал» клуби раҳбарлари, мураббийлари ва барча ишчи ходимларига катта раҳмат дейман. Энди Тошкент клубидан «Ростов»га ўтдим. Ўйлайманки, бу қарорим ҳам ҳар томонлама фойдали бўлади.

Россия Премьер-лигасига йўл олишимда ўз ёрдамларини аямаган барча инсонларга раҳмат дейман. Алоҳида ташаккурларимни «Бунёдкор» ФК бош директори Мурод Алиевга, бош мураббий Миржалол Қосимовга билдирмоқчиман. Чунки бу инсонлар мени тўғри тушуниб, кучли чемпионатда тўп тепиш истагимни маъқуллашди ва қароримни қўллаб-қувватлашди. Кучли чемпионатдан таклиф келса, клуб раҳбарияти футболчининг хоҳиш ва истакларини биринчи ўринга қўяди. Менга оқ фотиҳа тилаб, Россия клубига ўтишимда кўмак берганлари учун уларга яна бир-бор миннатдорчилик билдираман.

Қадрли дўстларим, сизлар билан ажойиб даврларни бирга ўтказдик. Ёрқин ғалабалар, аламли мағлубиятларда бирга бўлдик. Бундай онлар ҳаётим зарварақларида унутилмас бўлиб қолади. Ҳаммаси учун раҳмат.

Азиз мухлислар, сизларнинг кўмагингиз ва далдангиз ҳозирги пайтда мен учун ҳар қачонгидан ҳам муҳим. Чунки ҳаётимда янги саҳифа очилаётган палла. Дуоларингиз, далдангиз мени янада кучлироқ қилади. «Ростов»даги рақобатда ижобий хислатларимни намойиш этиб, юртимиз шаънини руслар диёрида муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан.

Ҳозирча Россия майдонларида «Ростов»либосида ўйнайман. Ишонаманки, 2018 йилда руслар заминида Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида ҳам албатта тўп тепиш насиб қилади», дея ёзган Элдор Шомуродов.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 3259 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 36538 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 46542 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 83833 Жамият
РФПЛ. "Локомотив" сафарда ЦСКАни мағлуб этди
00:24 696 Спорт
Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?
00:10 2040 Lifestyle
Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?)
23:43 / 21.07.2017 4151 Жамият
LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
23:37 / 21.07.2017 1333 Технология
АҚШ 2016 молия йили учун Покистонни ҳарбий компенсациялар миқдорининг ярмисидан маҳрум қилади
23:35 / 21.07.2017 578 Жаҳон
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди
23:31 / 21.07.2017 1213 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар