Интернетда стюардессанинг самолёт бизнес-классида охиригача ичилмаган шампанни шиша бутилкага қайта қуйгани тасвирланган видео оммалашди. Emirates авиакомпанияси эса бу ҳолатни текширувдан ўтказишни бошлади, деб хабар бермоқда Arabian Business.

Ролик муаллифининг сўзларига кўра, ҳодиса Дубайдан Барселонага бўлган рейсда апрель ойида юз берган.

"Emirates ҳар доим сервиснинг юқори даражасини таъминлашга ҳаракат қилади. Видеодаги ҳолат эса бизнинг сифат стандартларимизга мос эмас", - дейилади авиакомпания баёнотида.

Ижтимоий тармоқлардаги баъзи фойдаланувчиларнинг фикрича, экипаж аъзоси ичилмаган ичимликни бутилкага, ундан кейинчалик фойдаланиш мақсадида қайта қуйган бўлиши мумкин.