Япония 2011 йилда юз берган зилзила ва Фукусимадаги ядро фалокатидан сўнг ядро энергетикасига электр қувватини ишлаб чиқаришдаги асосий манба сифатида қарашини ўзгартирди. Муқобил вариантларни излашдаги йўллардан бири – қувват олиш учун қайта тикланувчи манбалардан фойдаланадиган кўплаб қурилмаларнинг пайдо бўлишидир.

Инсон учун катта хатарга эга бўлмагани сабаб, қуёш панелларини турар-жой бинолари ва гуруч майдонларига яқин ерда ўрнатиш мумкин. Бундан ташқари, унинг анча кичик ҳажмлари ноодатий шаклларни яратишда ҳам қўл келади. Улар, айниқса, баландликдан ажойиб кўринишга эга.

Фотосуратчи Жейми Стиллингс ўзининг «Ўзгараётган истиқболлар: Япония» лойиҳаси учун ҳаводан эски гольф майдончалари, конлар, тўғонлар, сунъий ороллар ва сув омборларидаги платформаларда ўрнатилган ўнлаб қуёшли батареяларга эга қурилмаларни тасвирга туширди. Суратлар якунда бир вақтнинг ўзи Ҳьюстон ва Нью-Йоркда очилган шахсий кўргазмаларга айланди.