“Ичан қалъа”да сайёҳларга аудиогид хизмат кўрсатади

Жамият 17 Июль 2017 3570

Ўзбекистонда туристлар учун Khiva Audio Tour мобиль иловаси ишлаб чиқилди

Khiva Audio Tour мобиль иловаси муаллифи ёш дастурчи Расулбек Абдурасулов бўлиб, мазкур иловани ҳозирда “Android” тизимидаги смартфонлар ва планшетлар учун “Play Market” мобиль иловасидан ва “IOS” тизимидаги смарфон ҳамда планшетлар учун “App Store” мобиль иловаларидан юклаб олиш имконияти мавжуд. Мазкур мобиль иловада “Ичан қалъа” мажмуасидаги барча тарихий объектлар ҳақида маълумотлар жамланган. Маълумотларни аудио шаклда эшитиш ва ундан ташқари, матн шаклида ҳам олиш мумкин. Иловага объектларнинг суратлари ҳам жойлаштирилган. 

Khiva Audio Tour GPS навигатор тизимига уланган. Мобиль илова автоматик равишда тарихий объектларни аниқлайди ва маълумотларни тақдим қилади, яъни, “Ичан қалъа” мажмуасидаги маълум бир тарихий объектга яқинлашганда GPS навигатор тизими орқали объектни таниб олади ва маълумотлар аудио шаклида янграй бошлайди.

Khiva Audio Tour мобиль иловаси жорий йилнинг март ойида ишга тушди. Мобиль илова инглиз ва рус тилларида яратилган бўлиб, ҳозирда мазкур мобиль иловани француз тилида яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар