ҚҲТБТ порталида “Илмий ва инновация фаолияти тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилди. Norma.uz’нинг ёзишича, лойиҳа:

•  илм-фан ва инновациялар соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини;
•  илмий ва инновация фаолияти субъектлари, объектлари ва инфратузилмасини;
•  соҳани бошқариш тизимини;
•  уни молиялаштириш механизмини белгилайди.

Давлат  илмий ва илмий-техникавий фаолиятни қўллаб-қувватлашни кафолатлайди. Хусусан, илмий фаолиятни молиялаштиришнинг ҳар хил турлари назарда тутилмоқда: базавий, грант, мақсадли, аралаш ва нодир объектларни сақлашни молиялаштириш.

Илмий, илмий-техникавий ва инновация фаолиятини амалга оширадиган жисмоний ва юридик шахслар ушбу муносабатлар субъектлари бўлади.

Лойиҳада давлат илмий ва олий таълим муассасалари илмий ходимларига илмий даражалар бериш тартиби, шунингдек уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари (ҳар йилги давомли таътиллар ва ҳ.к.) кўзда тутилмоқда.

Лойиҳага кўра, инновация бу – янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот (товар, иш, хизмат ва б.) кўринишида рўёбга чиқарилган илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва (ёки) технологик ишларнинг охирги натижасидир.

Қонун лойиҳаси билан инновациянинг қуйидаги турлари ажратилади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.