Канаданинг Британия Колумбияси вилоятида тахминан 37 минг киши ўрмон ёнғинлари туфайли эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда CBC телеканали.

Таъкидланишича, ўрмон ёнғинларини бартараф этиш ишларига қарийб 2,9 минг киши ва 203 та ҳаво кемаси жалб этилган.

Вилоятнинг ўрмон хўжалиги вазири Жон Растаднинг сўзларига кўра, ҳукумат ўрмон ёнғинлари билан курашга ўнлаб миллион доллар маблағ сарфлаб бўлди.

Телеканал маълумотига кўра, ҳозирги пайтда Британия Колумбиясида 162 та ўрмон ёнғини қайд этилган.