Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Кремль ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ҳалок бўлганини тасдиқловчи маълумотларга эга эмас. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

«Бизда аниқ маълумотлар йўқ, улар бир-бирига зид бўлиб, бизнинг тегишли хизматларимиз томонидан текширилмоқда», - дея изоҳ берди Песков ал-Бағдодийнинг ўлими ҳақидаги хабарларга.

Аввалроқ курд аксилтеррорчилик кучларининг юқори мансабли вакили Лаҳур Талабаний ал-Бағдодий катта эҳтимол билан тирик экани ва Раққа шаҳридан жанубда яширинганини маълум қилганди