«Милан» яна икки футболчи трансфери бўйича иш олиб борилаётганини тасдиқлади

Спорт 17 Июль 2017 8264

«Милан» клуби спорт ишлари директори Массимилиано Мирабелли «Реал» ҳужумчиси Альваро Мората ва «Бавария» ярим ҳимоячиси Ренату Саншешни трансфер қилиш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

«Моратага аввалбошдан қизиқиш билдирганмиз. У биз учун жуда мос. Аммо охирги вақтларда бу трансфер бўйича ишлар тўхтаб қолганди. Бу борадаги алоқалар тикланиши мумкин, аммо бизнинг шартларимиз билан.

Саншешни биз жуда яхши биламиз. Уни «Бенфика»далигидаёқ кузата бошлаганмиз. «Бавария»да унда ўйин амалиёти бўлмади. Биз уни ўз сафимизга қўшиб олиш имкониятларини ўрганмоқдамиз. Аммо маълум шартлар эвазига», дея Мирабеллининг сўзларини келтирган Premium Sport.

«Милан» Моратага катта маош таклиф қилди

Қайд этиш керакки, Альваро Мората «Манчестер Юнайтед»га ўтиши ҳақидаги хабарлардан кейин «Милан» унга бўлган қизиқишини йўқотганди. Аммо Манчестер жамоаси Моратани эмас, Ромелу Лукакуни харид қилди. Шундан сўнг, аввалига 90 миллион еврога баҳоланган Альваро Моратанинг нархи пасайган. Охирги хабарларга кўра, «Милан» уни 70 миллион еврога сотиб олиши мумкин.

«Милан» давом этади. Навбатда Саншеш

Саншеш эса 7 миллион евро эвазига икки йил муддатга ижарага олиниши, икки йилдан кейин унинг трансфер ҳуқуқи 40 миллион евро эвазига харид қилиниши айтилган.

«Милан»ни тўхтатиб бўлмаяпти. Жамоа бош директори яна ҳужумчилар истамоқда

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 3259 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 36538 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 46542 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 83833 Жамият
РФПЛ. "Локомотив" сафарда ЦСКАни мағлуб этди
00:24 696 Спорт
Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?
00:10 2040 Lifestyle
Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?)
23:43 / 21.07.2017 4151 Жамият
LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
23:37 / 21.07.2017 1333 Технология
АҚШ 2016 молия йили учун Покистонни ҳарбий компенсациялар миқдорининг ярмисидан маҳрум қилади
23:35 / 21.07.2017 578 Жаҳон
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди
23:31 / 21.07.2017 1213 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар