Нигерияда 30 дан ортиқ киши портлаш туфайли тириклайин ёниб кетди

Жаҳон 17 Июль 2017 5414

Нигериядаги Калабар эркин савдо зонасидаги нефть омборхонасида ёнилғининг портлаши натижасида 30 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди, яна шунча киши турли даражадаги куйиш жароҳатларини олди. Бу ҳақда Daily Post Nigeria нашри хабар бермоқда.

Кенг кўламли ёнғинга сабаб бўлган портлаш ишчилар объектларнинг биридан тўкилган ёнилғини контейнерларга йиғишаётган пайт юз берди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бунга тўкилган ёнилғи ёнида бир инсоннинг чекиб тургани сабаб бўлган. Бошқа тахминга кўра эса, портлаш ишчилардан бири ёнилғининг бир қисмини ўғирламоқчи бўлганида содир бўлди.

-  Сизларга шуни айтишим мумкинки, хавфсизлик бўйича менежер ва компаниянинг хавфсизлик хизматидаги баъзи ходимлар ҳалок бўлишди, - дея хабар қилган ёнғинга гувоҳ бўлган шахслардан бири.

Кўпроқ янгиликлар