ОАВ: Сергели автомобиль бозори бошқа ерга кўчирилади

Жамият 17 Июль 2017 58805
Архив фотоси

Сергели тумани ҳудудида жойлашган автомашина бозори кўчирилиши ҳақида ҳукумат ўз лойиҳаларига эга. Яқин давр мобайнида бу борада якуний қарор қабул қилинади. Бу ҳақда 1news.uz сайтининг ҳукуматдаги манбаси маълум қилган.

Президент ташаббуси билан Сергели туманида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу лойиҳалар  аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш ва фуқароларнинг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадларини кўзлайди. 

“Туман ҳудудида жойлашган автомобиль бозори ортиқча тирбандликларга сабаб бўлиб, аҳолига қатор ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Шу мақсадда ҳукумат мазкур бозорни Тошкент вилояти ҳудудига кўчириш бўйича таклифларни ишлаб чиқди. Мазкур таклифлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 10 июль куни туманга ташрифи доирасида муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда. 

Манбага кўра, Сергели автомобиль бозорини Янгийўл ва Зангиота туманларидан бирига кўчириш вариантлари кўриб чиқилмоқда.

 

Кўпроқ янгиликлар