Тошкент шаҳри жамоаларидан бири, Олий Лига иштирокчиси бўлмиш «Обод» клуби ёпилмайдиган бўлган. Бу ҳақда клуб матбуот хизматига асосланган ҳолда «Офсайд» нашри хабар тарқатди.

Хабарга кўра, клуб матбуот котиби Фурқат Нишонов «Ориат Доно» радиосининг «Футбол плюс» эшиттириши орқали клубга янги ҳомий келиши деярли аниқ бўлгани ва клуб 2-даврада ўз фаолиятини давом эттиришини айтган.

«Ҳозирча батафсил маълумот бера олмайман, аммо клубни янги ҳомийлар сотиб олишди ва клуб тугатилгани йўқ» - деган у.

Бошловчининг «Обод»нинг кўплаб футболчилари бошқа клубларга ўтиб кетди, уларнинг ўрни қандай тўлдирилади?» - деган саволига, матбуот котиби «Истайсизми-йўқми давралар оралиғида трансферлар чоғида кўплаб футболчилар клублардаги кўрикдан ўта олмайди. Айни шу футболчилар орқали бошқа клубга ўтиб кетган футболчиларнинг ўрни тўлдирилиш эхтимоли катта» - дея жавоб қайтарган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ушбу клуб ҳомий топилмаганлиги туфайли мавсумнинг иккинчи даврасида ёпилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу хабарларга исбот сифатида пойтахт клубининг футболчилари Олий Лиганинг турли клубларига ўтгани келтирилган эди.

Мавсум ярмида клублардан бири фаолиятини тўхтатмоқда. Энди Олий лигада 15 жамоа қолади

Айни вақтда «Обод» ПФК Олий-Лигада 15 ўйинда 9 очко билан сўнгги ўринни банд этиб турибди.

«Бунёдкор» «Обод» етакчисини сотиб олди