Ошқозоности бези саратонини эрта босқичда аниқлаш усули топилди

Жамият 17 Июль 2017 9440

Америкалик олимлар ошқозоности бези саратонини бошланғич даврда аниқлаш имконини берувчи биомаркерни топишди. Тадқиқот Science Translational Medicine журналида эълон қилинган.

Керакли биомаркерлар муаллифлардан бири томонидан 2013 йилда ишлаб чиқилган модель ёрдамида топилган. Олимлар аввалига бемор ҳужайралари асосида ҳужайралар чизиғини яратишди. Шундан сўнг ривожланишнинг кеч давридаги саратон ҳужайралари таначаларда қайта дастурланди, бу саратоннинг ривожланиш жараёнини қайтадан ишга тушириш ва қандай биомаркерлар хасталикнинг қайси босқичига тегишли эканини аниқлашда кўмак берди.

Тадқиқотчилар 746 та намунани ўрганиб, биомаркерлардаги эрта ташхис учун энг яхши номзод - Тромбоспондин-2 (THBS2) оқсили эканига ишонч ҳосил қилдилар. Тадқиқот муаллифларининг тахминича, қондаги ошқозоности бези саратонининг кеч босқичларидаги биомаркер - CA19-9 оқсили қанча эканини назорат қилиш билан бундай саратон турини исталган босқичда аниқлаш мумкин бўлади. Шунингдек, THBS2 ошқозоности бези саратонини саратоннинг бошқа турларидан фарқлаш имконини беради, дея ҳисоблашмоқда мутахассислар.

Кўпроқ янгиликлар