13 июль куни Россиянинг Колпино шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган етти нафар ўзбекистонликнинг жасадлари Санкт-Петербург ҳокимияти идоралари ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси кўмагида 2017 йилнинг 17 июль куни Урганч шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Москвадаги Элчихонаси берган маълумотга асосланиб, Ўзбекистон ТИВ расмий сайти хабар тарқатди.

«Жасадларнинг шахсини тасдиқлаш, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳномаларини расмийлаштириш жараёнлари якунига етди ва тергов органларидан жасадларни транспортировка қилишга рухсат олинди.

Ҳозирги вақтда ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари давом этмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.

13 июлга ўтар кечаси Ленинград вилоятининг Колпино шаҳридаги ангарда юзага келган ёнғинда 7 киши ҳалок бўлди. Ёнғин қолдиқларини ажратиш пайтида ўт ўчирувчилар томонидан Ўзбекистон фуқаролари деб тахмин қилинган 7 та жасад топилди. Кўп ўтмасдан марҳумлар Ўзбекистон фуқаролари бўлгани тасдиқланди.

Уларнинг исм-шарифлари ТИВ сайтида эълон қилинди:

  • Хусинов Рўзмат Қурбонбоевич, 1967 йил 1 январда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;
  • Хусинов Сирож Рўзматович, 1991 йил 16 октябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;
  • Отаниёзов Зоир Аминович, 1973 йил 2 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;
  • Бойжанов Илёс Қадамбоевич, 1988 йил 10 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;
  • Султонов Юнус Куранбоевич, 1981 йил 21 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради;
  • Атаков Ўткирбек Ўктамбоевич, 1989 йил 19 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани «Гулобод» ҚФЙда рўйхатда туради;
  • Қурамбоев Шохзод Хушнудбек ўғли, 1997 йил 3 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани «Таган» ҚФЙда рўйхатда туради.