Украина делегацияси Тбилисига келмоқда: Икки давлат муносабатларида янги босқич

Жаҳон 17 Июль 2017 2478

Украина президенти Петро Порошенко Георгия Маргвелашвилининг таклифи билан 17-19 июль кунлари Гуржистонда бўлади. Бу ташриф доирасида Украина ва Гуржистон президентларининг илк расмий учрашуви ўтказилади.

Ҳамкасби билан учрашувда Украина раҳбари стратегик ҳамкорликни кучайтириш, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш, шунингдек, Гуржистон-Украина форумида иштирок этишни режалаштирган.

Илк ташриф
Украина ва Гуржистон президентлари шу кунгача расмий учрашувлар ҳам, халқаро тадбирлар доирасидаги учрашувлар ҳам ўтказишмаган. Украина делегациясидан вазирлар ва юқори мартабали амалдорлар, шунингдек, президентнинг оила аъзолари ўрин олишган.

Икки давлат раҳбарининг учрашуви 18 июль куни Гуржистон президенти саройида ташкил этилади. Бу учрашувдан кейин раҳбарлар яккама-якка ва кенг форматдаги учрашувларда қатнашишади. Бу ташриф доирасида қатор ҳужжатлар имзоланиб, якунда ОАВ учун баёнот берилади.

Ташриф дастурига кўра, Порошенко Гуржистон ҳимояси учун ҳалок бўлганлар хотирасига ўрнатилган Қаҳрамонлар мемориалига гулдаста қўяди (Тбилисидаги Қаҳрамонлар майдонида жойлашган), шунингдек, собиқ иттифоқ оккупацияси музейига боради.

Бундан ташқари, Порошенко ва Маргвелашвили Жанубий Осетиядаги Цхинвал тумани билан чегарадаги Хурватели қишлоғига боради (2008 йилдаги низолардан кейин бу ҳудуд Гуржистон назоратидан чиқиб кетган).

Шунингдек, Украина президенти Гуржистон бош вазири Георгий Квирикашвили ва парламент раиси Ираклий Кобахидзе билан учрашувлар ўтказади.

Порошенко иштирок этадиган Гуржистон-Украина форумида Украина иқтисодиётига инвестиция киритиш масалалари муҳокама этилади.

Украина президенти маъмурияти раҳбари Константин Елисеев маълум қилдики, расмий Киев охирги пайтларда Тбилиси билан муносабатларни фаоллаштирмоқда.

«Яқиндагина янги элчи тайинланганди. Биз Гуржистон билан стратегик ҳамкорликни кучайтириш ниятидамиз. Ташриф доирасида икки томонлама муҳим ҳужжатлар имзоланади. Бу ҳужжатлар икки мамлакатнинг иқтисодий-инвестициявий салоҳиятидан тўлароқ фойдаланишга қаратилган», деган Елисеев.

Гуржистонга ташриф арафасида бу мамлакатга Украина Мудофаа вазири Степан Полтарак ҳамда ИИВ раҳбари Павел Климкин ҳам келишган.

Иқтисодий ҳамкорлик
Украинанинг Тбилисидаги элчихонаси хабарига кўра, икки мамлакат ҳам келгусида ўзаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ниятида бўлиб, бу евроинтеграциялашув ва евроатлантика йўналишларини кўзда тутади.

Икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми тушиши кейинги вақтларда қисқармоқда, 2017 йилнинг 9 ойида бу кўрсаткич 311,3 миллион долларни ташкил этади (2015 йилги кўрсаткичнинг 93,8 фоизи). Украинага экспорт ҳажми 271,2 миллион долларни ташкил қилган, импорт ҳажми 40,1 миллион доллар.

Украина Гуржистоннинг энг йирик савдо шериклари қаторида бўлиб келмоқда: РФ, Канада, Туркия, Ирландия, Хитой, Озарбойжон ва Германия билан биргаликда.

Гуржистон миллий статистика хизмати маълумотларига кўра, 2016 йилнинг тўртинчи чораги якунларига кўра, 1996 йилдан буён Украинадан Гуржистонга тўғридан-тўғри киритилган инвестициялар ҳажми 39,9 миллиард долларни ташкил этади. Гуржистонда украиналиклар капитали иштирокидаги 50 компания фаолият юритади.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 3259 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 36538 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 46542 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 83833 Жамият
РФПЛ. "Локомотив" сафарда ЦСКАни мағлуб этди
00:24 696 Спорт
Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?
00:10 2040 Lifestyle
Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?)
23:43 / 21.07.2017 4151 Жамият
LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
23:37 / 21.07.2017 1333 Технология
АҚШ 2016 молия йили учун Покистонни ҳарбий компенсациялар миқдорининг ярмисидан маҳрум қилади
23:35 / 21.07.2017 578 Жаҳон
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди
23:31 / 21.07.2017 1213 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар