Смартфон қули бўлмаслик учун нима қилиш керак: диққатни ва вақтни тежаш учун 7 усул

Lifestyle 17 Июль 2017 14238

Google компаниясининг собиқ дизайн этикаси собиқ раҳбари Тристан Ҳаррис iOS ва Android ДТда ишлайдиган телефонларни ҳақиқатда иш берадиган қурилмага айлантириш ва ижтимоий иловаларни бесамар бошқаришларга вақтни сарфламаслик борасида тавсияларини берди.

Тўғрисини айтганда, смартфонлар инсонга берилган энг қимматли нарса – вақтни ўғирлайди. Масалан, электрон почта иловаси янги мактубдан хабар берди: унга кўра, мен кимдир Facebook саҳифасида нимани қайд этганини билишим шарт экан. Экранни очиб, суратни кўраман. Бўлди, иш тамом. Аммо 5 сония вақт кетди. Аммо, мен ўз ишимга 5 сонияда қайтмайман, балки тахминан 1200 сониядан кейин қайтаман. 

«Оҳ, мана бу аҳмоқликка изоҳ қолдирмаса бўлмайди… Мана бу жозибадор чўққилар қаерда экан-а?... мени ушбу пресс-турга чақиришмади… Ҳаммангиз суратларингизни Prisma орқали намойиш қилиш билан жонга тегдингиз!..» — орадан 20 дақиқа ўтибди ҳамки иш шу ҳолича турибди, аммо мен ҳамкасбларим ва танишларимнинг нима тановул қилгани, янги смартфонни кимга синовга бергани-ю, кимга бермагани,— шу сабабли кимлардир сен-менга боргани ва ким дам олиш куни қаёққа боришини билиб олдим.

Facebook ўрнида «ВКонтакте», Instagram ёки янги ўйин ҳам бўлиши мумкин, аммо юқоридаги ҳолат бир-бирига ўхшаш-ку, тўғрими? Хўш, мен кераксиз ахборотни билиш, виртуал жанг ёки бошқа бир иш учун иш вақтимнинг 20 дақиқасини онгли равишда ҳавога совурган бўлармидим? Йўқ, албатта. Мени кимдир шундай қилишга мажбурладими? Наздимда йўқ. Унда нима юз берди?

Рақамли «эътибор иқтисодиёти»да бизни ўз сайти, иловаси ёки ўйинида кўпроқ вақтимизни олишни уддалаганлар бой ва машҳур бўлади. Маҳсулот инсонни қанчалик кўп ушлаб турса, уни ишлаб чиқарувчиларда шунчалик пул ишлаш имконияти кенгаяди. Диққатни жалб қилиш бутун бир фанга айлангани ажабланарли эмас. У бизларни бошқаришда психология, социология ва нейробиология фанларини баробар қўллайди.

Тристан Ҳаррис 2016 йил бошигача Google компаниясининг «дизайн этикаси» ва «маҳсулот фалсафаси»ни бошқарган, бироқ 2016 йил январида ўзининг Time Well Spent  —  «Яхши сарфланган вақт» ташкилотини бошқариш учун компанияни тарк этган эди. TWS мақсади  —  IT-компанияларни ҳозирги «яширин» жалб қилиш усулларидан воз кечиш зарурлигига ва инсонларга технологияларни ўз фойдасига қўллашда кўмак беришга ишонтиришдир. 

Ҳаррис Medium платформасидаги блогида турли хил кераксиз дастурлар ва ўйинларга вақтни сарфламаслик учун смартфонни қандай қилиб созлаш ҳақида ҳикоя қилади. 

Ахир, Facebook ёки Instagram саҳифангиздаги навбатдаги «ёқди» тугмачаси сабаб ҳузур гормони дофамин кўпроқ ишлаб чиқарилади ҳамда бош мияда хушвақтлик ҳисси кучаяди. Қуйидаги тавсиялар Ҳаррис блогидаги маслаҳатлар, TED конференцияларидаги чиқишлари ва бошқа манбалардан асосида тайёрланган. 

Булар смартфонларни созлаш бўйича содда маслаҳатлар (уларнинг барчасини iPhone телефонида қўллаш мумкин, аксарияти  — Android-қурилмаларда ҳам бор) ва рақамли дунё сеҳргарларининг вақтингизни «ўғирлаши»га қарши онгли равишда қарши тура олишингиз бўйича тавсиялардир. 

1. Асосий экран  —  инструментлар учун

Gallup сўровларига кўра, америкаликларнинг аксарияти бир соат ичида смартфонларини бир неча марта ёки ундан ҳам кўп текширишади. Deloitte тадқиқоти бу борадаги рақамларга аниқлик киритган. 2015 йилдаги ўртача кўрсаткич кунига 46 мартадир. Бу 2014 йилда 33 марта бўлган.

Ҳар сафар ҳеч бўлмаганда 1 дақиқадан сарфланганда ҳам бу кунига 46 дақиқани, ҳафтасига 5 соат 20 дақиқани ташкил этади. Энди, 1 дақиқани 2 дақиқа деб ҳисоблаганда: 10 соат 40 дақиқа келиб чиқади. Бу тушлиги ва идорага бориш учун вақт билан қўшиб ҳисоблаганда яна бир иш кунидир.

Шу боисдан ҳам асосий экранда фақат инструментлар бўлиши мақсадга мувофиқ. Булар: эслатмалар, тақвим, вазифалар рўйхати, об-ҳаво, харита ёки таксини чақириш дастури. Почта иловасини ҳам кунига кўпи билан 5 та мактуб оладиган бўлсангиз, шу қаторга киритса бўлади. Акс ҳолда, у ҳам ижтимоий тармоқлар сингари вақтингизни ўғирлайди. 

Бундан ташқари, онгли равишда вақтингизни кўпроқ ўтказишни истаган иловалар, масалан, таълим берувчи подкастларни тинглаш, хорижий тил, ичилган сувлар саноғини олиб борувчи ва иш вақтида оддий машқлар каби иловалар шулар жумласидан. 

2. Қидирув қатори = ўз-ўзини назорат қилиш

Диққатни кўпроқ ўғирловчи иловаларнинг жойи битта  — иккинчи экрандаги папкалар. Уларни тартибга солиш ҳам керак эмас. Чунки уларни тез қидириш қатори орқали ишга тушириш мумкин. iPhone смартфонида Spotlight қидируви бармоқни асосий экранда тепадан пастга ёки чапдан ўнгга томон юргизиш билан чақирилади. Кўплаб Android-қурилмалари, хусусан, сўнгги Sony телефонларида ҳам шунга ўхшаш функция бор.
 
Бу аслида, айтайлик, Instagram саҳифасини ишга туширишга кўпроқ вақтни талаб қилади. Аммо, бизга айнан шу нарса керак —  у иловани ўз-ўзидан ишга туширишимизга имкон бермайди. Бармоқ билан F (ёки I) ҳарфларини тера бошлаганингизда ростдан ҳам камида 10−30 дақиқани шу иловада ўтказишни хоҳлаётганингизни ўйлаб кўришга вақт бўлади. 

Агар сизда iOS 9 дастурий таъминоти бўлса, қулайлик учун ўйлаб топилган яна бир функция  — Siri таклифларидан воз кечиш мақсадга мувофиқ

3. Экранни блоклаб қўйиш  — дўстингиз

Биз оддий, бир марталик ҳаракатлар учун ҳам блокдан чиқарамиз. Аммо, кўзлаган ишни амалга ошииргач, у ёки бу «диққатни емирувчилар»га эътибор қаратамиз. Шунга кўра, бу каби ҳаракатларни экранни блокдан чиқармасдан амалга оширишга урининг. 

Бу билан сиз ҳам ўз мақсадингизга эришасиз, ҳам ўйин ёки ижтимоий тармоқнинг қармоғига илинмайсиз. Бунда энг яхшиси асосий экранни бармоқ изи билан эмас, балки пин-код билан блоклаш ишончлироқдир.

iPhone телефонида «Бошқарув пункти»дан камера ёки калькуляторни ишга тушириш мумкин. Уйғотғич соатини белгилаш ва чироқни ёқиш мумкин. 

Турли фирмаларнинг турли дастурий таъминотга эга Android-смартфонларида экранлар кўриниши фарқланади. 

4. Иккита экран етарли

Экранни блокдан чиқариб, асосий экранга бир сонияга кўз ташлаб, экранни ўнг ва чапга бир неча марта ўтказиб, сўнгра яна экранни блоклаб қўйган вақтлар кўп бўлади, эътибор берганмисиз? Аслида, бизнинг миямиз муҳимроқ иш ўрнига кераксиз нарса билан билан шуғулланишни истаганда ва бунинг учун тақдирланишни хоҳласа, шундай бўлади. У янги хабарлар ёки «ёқди» тугмачаларидан огоҳ этувчи ранг-баранг ишораларни излайди.

Бунга йўл қўймаслик учун экранлар сонини иккитагача камайтириш керак. Биринчиси «инструментлар экрани» ва иккинчиси бошқа барча дастурлар яширилган папкалар экрани. Бунда, папкаларнинг биринчи саҳифасида битта иловани оқ-қора рангда қолдирамиз.

5. Хабарлардан огоҳлантириш

Шундай қилиб, иловаларнинг қимматли вақтимизни ўғирлашга уринишларини англаб етдик ва бу масалани ҳал этдик. Хўш, смартфон турли огоҳлантиришлар билан жиғингизга текса, нима қилиш керак? Асосийси, иловалар ва хизматларнинг асоссиз ишораларини имкон қадар камайтириш лозим. Бунда, ҳақиқий инсонлардан келувчиларини қолдириш керак. Ирвиндаги Калифорния университетинингДастурий таъминотларнинг фойдаланувчилар билан алоқаси соҳасида етакчи тадқиқотчилардан бири Глория Марк фикрича, ҳар бир эътиборни чалғитиш бизга 23 дақиқага тушади. Шундан сўнг, инсон бажараётган асосий ишига қайтадан диққатини жамлаши талаб этилади. Бундан ташқари, бизларни қанчалик кўп чалғитишса, биз ўзимиз ҳам Instagram, Facebook ёки янгиликлар сайтига кириш билан кўпроқ чалғишни хоҳлаб қоламиз. 

Албатта, мессенжерлардаги огоҳлантиришларни ўчирмаслик керак. Аммо, Instagram ва Facebook кабиларни ўчириб қўйган маъқул. Электрон почтани ҳам ўчириб қўйинг. Ўқилмаган мактаблар ўз-ўздан йўқолиб қолмайди. Агар сиз кимгадир жуда зарур бўлиб қолсангиз, хавотир олманг, улар сизга қўнғироқ қилишади ёки SMS юборишади. «Балки, бирор муҳим нарсани ўтказиб юборишим мумкинку?», деб хавотирланиш бефойда.

20 йиллар аввал, мобил телефонлари оммавий тарқалмасдан аввал ҳам инсонлар бугунги кундан унчалик ҳам фарқланмаган ҳолатда истиқомат қилишди ва яшаб келишмоқда. Ҳеч нарса бўлгани йўқ.

6. Вибрация тушунчаси

Биз телефонни атрофдагиларга халақит бермаслик важидан ва шундагина камроқ чалғиш илинжида вибрация тартибига ўтказсак, хато қиламиз. Вибрациянинг ҳар бир ишга тушиши: нима экан? Деган фикрни уйғотади. Раҳбардан хабардир? Рафиқамдан SMS? Facebook саҳифамда қолдирилган изоҳмикан? Баъзи ҳолларда смартфон ўз-ўзидан вибрация қилганидек ҳам туюлади. 

Афсуски, ҳар бир илова учун ўзига хос вибрация турини жорий қиллиш яхши бўлар эди. Бироқ, SMS/iMessage ва қўнғироқлар учун ўз вибрация турини ёзиш имкони бўлса янада яхши бўлар эди. 

7. Яхшиси уйғотгич соат харид қилинг

Қайси бири мақбул бўлса шуни сотиб олинг  —  асосийси, ортда қолмасин ва уйғотсин. Ҳар бир янги кунни смартфонсиз бошлаш ва якунлашдан халос бўлсангиз ва уни қўшни хонада қувватлантиришга кўниксангиз, кунингиз қанчалик ўзгаришига гувоҳ бўласиз. Тонг саҳар кўзимизни зўрға очиб, смартфонда кўрган илк хабаримиз кунимизга ўз таъсирини кўрсатади. Кечки пайт тиниқиб ухлашни хоҳласангиз, смартфон экранига умуман қарамаган маъқул. 

Агар юқоридаги фикрлар нотабиий кўринса, сиз ҳақсиз. Бундай бўлиши мумкин эмас, аслида. Смартфонлар ёки компьютерлардаги дастурий таъминотлар бошқача тузилган. Инсонлар ўз вазифаларини бажаришга кўпроқ эътибор қаратишса, яхшироқ бўлар эди. Шунда улар камроқ руҳий тушкунликка тушар, оила ва ишдан бирини танлашга мажбур бўлмас, ўз орзусига етиши учун кўпроқ имкониятини ишга солган бўлар эди. Ахир, айнан мобил қурилмалар, компьютерлар, уларнинг дастурий таъминотлари ва улар билан ишлайдиган браузерлар, коммуникация иловалари инсонлар ва «диққат иқтисодиёти» ўйинчилари ўртасида воситачи бўлади. Шу билан улар омадли инвесторларнинг пулини биз билан сизнинг вақтимизга алмаштиради. 

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 1099 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 14324 Жамият
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 / 24.07.2017 18664 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 90197 Жамият
Дунёнинг энг ғаройиб майнинг-фермалари суратларда
11:30 1011 Lifestyle
ProCab тақдимоти: ҳам фойдали маълумотлар, ҳам ёқимли совғалар улашилган анжуман
11:13 340 Жамият
БМТ бош котиби Форс кўрфази давлатларига баёнот билан чиқди
11:02 804 Жаҳон
Тест синовларига келмаган кузатувчилар билан асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси бекор қилинади
10:44 3161 Жамият
1 август куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:30дан иш бошлайди 
10:26 2646 Жамият
ДТМ томонидан абитуриентларга махсус рухсатномалар 29 июлдан бошлаб берилади
Кўпроқ янгиликлар