Сурияда фуқаролик уруши йилларида қанча одам ҳалок бўлгани айтилди

Жаҳон 17 Июль 2017 15730

Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув кенгашининг маълум қилишича, мамлакатдаги фуқаролик уруши йиллари давомида қарийб 332 минг киши ҳалок бўлди, жумладан, тинч аҳолидан – деярли 100 мингга яқини ва 18 мингдан ортиқ болалар. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Ҳукумат қўшинлари ва исёнчилар ҳам жиддий йўқотишларга учраган, мос равишда – 166 минг ва 57 минг киши ҳалок бўлди.

Бундан ташқари, ИШИД ёки “Ал-Қоида”га яқин бўлган гуруҳларнинг аъзолари ва тарафдорларидан 58 мингга яқини ўлдирилди.

Таъкидлашича, Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув кенгаши бунда ушбу давлатдаги фаоллар ва манбалардан олинган маълумотларга асосланган бўлиб, уларнинг мустақил манбалар томонидан текширилиши иложсиз.

Кўпроқ янгиликлар