Туркия парламенти мамлакатдаги фавқулодда ҳолатни яна узайтирди

Жаҳон 17 Июль 2017 2348

Туркия жумҳурияти парламенти 17 июль куни тўртинчи маротаба мамлакатдаги фавқулодда ҳолат тартибини 90 кунга узайтирди. Бу тартиб давлат тўнтаришига ҳарбий уринишдан сўнг жорий қилинган эди, деб ёзмоқда Hürriyet Daily News.

Мамлакат ҳукумати ФҲ тартибини узайтириш заруратини террорчилик таҳдидларига қарши кураш билан изоҳламоқда. Нашрнинг қайд этишича, гап АҚШда яширинган Фатҳуллоҳ Гулен етакчилигидаги ФЕТО ташкилоти ҳақида бормоқда. 

17 июль куни Туркия ҳукумати парламентга фавқулодда ҳолат тартибини узайтириш сўровини юборган эди. Таъкидланишича, парламент қарори ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси депутатлари қўллаб-қувватлаши асосида қабул қилинган. 

Туркияда ФҲ тартиби илк маротаба 2016 йил 21 июлда, ҳарбий исёндан 6 кун ўтиб  жорий этилган эди. 

Кўпроқ янгиликлар