Ўзбекистон мега-заводлари: ProCab заводида кабел ва симлар қандай ишлаб чиқарилади?

Жамият 17 Июль 2017 4928

ProCab Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси 2012 йили ташкил топган бўлиб, кабел ва симларни замонавий ускуналарда ишлаб чиқаради. Биз завод қандай ишлашини кўриб чиқдик. 

Завод Сергели туманида бўлиб, завод майдони билан ҳайратда қолдиради - у 14 гектар майдонда жойлашган. 

Кабел ишлаб чиқаришини тўрт босқичга бўлиш мумкин: хом ашёни эритиш босқичи, сим тайёрлаш босқичи, экструдер бўлими ва қадоқлаш бўлими. 

Завод ичида ҳар хил ускуналар ишламоқда, шулар қаторида Германия, Финляндия, Япония ва Туркиянинг етакчи корхона ускуналари ўрнатилган. Хом ашёни эритиш босқичида мис катодлари эриш печларига келиб тушгач, бу ерда кислородсиз муҳит ва юқори ҳароратда уларнинг эриш ҳодисаси кузатилади. Кристаллизатордан чиққач, кейинги қайта ишлаш жараёнида қўллаш учун керакли диаметрдаги мис симлари олинади.

Тайёр ингичка сим чўзиш бўлимига юборилади. Белгиланган диаметрдаги симларни олиш - ишлаб чиқариш жараёнидаги муҳим босқичлардан биридир. Бунинг учун маҳсулот NIEHOFF (Германия) компанияси ускуналари ёрдамида диаметри чўзилади. 

Кейинги босқичда мис ва алюмин симлар экструдер бўлимига келиб тушади. Бу ерда экструзия усули орқали PVX пластикати ёки полиэтилен билан қоплаш жараёни амалга оширилади. Қопламаси бор симлар ўзакка айлантириб чиқилади. Бу жараён махсус айлантириш ускуналарида амалга оширилади. Шундан сўнг кабеллар ғалтакларга ўралиб, қадоқланади ва омборга юборилади. 

Ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулот намуналари лабораторияга келиб тушади. У ерда кабеллар стандарт ва ГОСТга тўғри келиши текширилади. Лаборатория ташкилий тузилма бўйича ишлаб чиқаришдан мустақил бўлиб, маҳсулот сифати бўйича савол пайдо бўлса, бутун ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга. Умуман олганда, лаборатория назоратни ҳар бир ишлаб чиқариш босқичида амалга оширади.

.

ProCab кабел ва симлари ISO 9000/9001/9003/19011:2000 сифат сертификатларига эга, ҳамда маҳсулотлар Ўзбекистон, Россия, Туркия стандартларига мос келади. Шу билан бирга, 2016 йилнинг декабрида ProCab мега-заводи Apple корпорациясининг расмий ишлаб чиқарувчилари рўйхатига киритилган.

Завод катта майдонни эгаллагани учун кенг турдаги кабел маҳсулотларини ишлаб чиқара олади. Ҳозирги пайтда мингдан ортиқ кабел ва симлар ассортименти мавжуд. Шу жумладан, маиший, назорат, оловбардош, тикилган полиэтилен изоляцияли кучланиш кабеллари, видео кузатиш кабеллари, SIP симлари ва бошқалар чиқарилади. 

ProCab мамлакатимизнинг етакчи корхоналари билан иш олиб боради, шу жумладан Artel, NTMK, Enter Engineering, UMS, Trest 12, Golden House, Next, Nobel ва бошқалар.

ProCab заводи ривожланиб келмоқда ва ўз олдига катта мақсадлар қўймоқда. Режада маҳсулот турларини янада кўпайтириш ва халқаро бозорда сотиш ҳажмини юқорироқ поғонага чиқариш, ҳамда янги харидорлар ишончини қозониш ва мавжуд мижозларни қўллаб-қувватлашдир.

ProCab каталогини корхона сайтидан кўришингиз мумкин: www.procab.uz..

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кўпроқ янгиликлар