Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича битим кучга кирди

Ўзбекистон 17 Июль 2017 9711

17 июль куни Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасидаги 2018-2020 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома кучга кирди. Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга давлат ташрифи чоғида 2017 йил 6 мартда Ашхобод шаҳрида имзоланган.

Шартнома қоидаларига кўра, томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришади. Бунга жумладан савдо айланмасини ошириш ҳамда маҳсулотларни (хизматларни) ўзаро етказиб беришнинг ҳажм ва навларини кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек икки давлат бизнес-структуралари вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш йўли орқали эришиш мўлжалланган.

Шартнома иқтисодий ҳамкорликнинг турли соҳаларида 35та тадбирни амалга оширишни кўзда тутувчи Дастурни ҳам тасдиқлайди.

Кўпроқ янгиликлар