Венесуэлада мухолифат томонидан ўтказилган “халқ референдуми”да миллий таъсис йиғилишини чақиришга қарши 7 млн.дан ортиқ инсон овоз берди. Бу ҳақда Reuters мухолифат вакилларига асосан хабар бермоқда

Каракасдаги овоз бериш жараёни давомида навбатда турган сайловчиларга номаълум шахслар ҳужум қилган, натижада кекса ёшли аёл ҳалок бўлиб, бир неча киши жароҳатланди.

Хорижий сиёсатчиларнинг фикрича, мухолифат референдуми президент Николас Мадурога қарши 3,5 ойлик намойишлар вақтидаги энг йирик чақириқ бўлиб, ушбу ҳодисалар оқибатида 95 киши ўлдирилди, 500 га яқин инсон жароҳатланди ва 1,5 мингдан кўпроқ фуқаро қўлга олинди. Овоз бериш мамлакатдаги 2 минг ва хориждаги 500 та участкаларда бўлиб ўтди.