Yomiuri: Япония янги кемаларга қарши ракеталарни жанговар сафга қабул қилади

Жаҳон 17 Июль 2017 2590

Япония ҳукумати 2018 молия йили давлат бюджетига (2018 йил апрель- 2019 йил март ойлари) янги товушдан тез уча оладиган кемаларга қарши маҳаллий ракеталарни харид қилиш учун харажатларни ҳам киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Yomiuri газетаси ёзмоқда.

Онлайн нашр маълумотларига кўра, Мудофаа кучларининг F-2 қирувчи самолётлари ушбу ракеталар билан жиҳозланади. Бу чоралар, Хитойнинг Жанубий Хитой денгизидаги фаоллиги билан боғлиқ. 

Ҳозирда, Япония ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучлари қурол-яроғлари таркибида бир нечта кемаларга қарши ракеталар бор. Улар товуш тезлигига яқин тезликда уча олади. Бироқ, янги ишланма товуш тезлигидан 3 карра тезроқ бўлади ва соатига 3710 км тезликка эриша олади. Бундан ташқари, янги ракеталар парвоз траекторияси имкон даражасидан сув юзасига яқинлаштирилган, бу эса уларнинг уриб туширилишини қийинлаштиради. 

Аввалроқ, Yomiuri газетаси, Япония ҳукумати янги харид қилинаётган кўп мақсадли бешинчи авлод F-35 жанговар самолётларини "ҳаво-ер" таснифидаги ракеталар билан жиҳозлашни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди. 

Кўпроқ янгиликлар