Хитойда, Ҳонгконг ва Шэньчжэн ўртасидаги чегарада 102 та iPhone’ни ўзига боғлаб олган ҳолда олиб ўтмоқчи бўлган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Kotaku ёзмоқда.
 
Хабар берилишича, божхона хизмати ходимларининг эътиборини аёлнинг ташқи кўриниши ўзига тортган. У жуда иссиқ кийинган, танасининг тепа қисми эса худди “шиширилгандек” эди. Улар гумонланувчини металл буюмларини қидириш қурилмаси ёрдамида текширувдан ўтказишди.

Натижада аёлдан 102 та турли моделдаги iPhone смартфони ва 15 та Tissot соатлари топилди, улар танага боғлаб қўйилган бўлган. Контрабанданинг умумий оғирлиги 20 килограммдан ортиқ экани айтилмоқда. Эндиликда ушбу аёл уч йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.