Сиз мамлакатнинг тараққиёти, иқтисодиёти ҳақида янада кўпроқ маълумотлар олишни истайсизми? 

Ундай бўлса 19 июль куни Марказий Осиёда ягона бўлган Тошкент Политехника музейига таклиф этамиз. Айнан ушбу сана, мамлакат иқтисодиётида янгича йўналиш ва ҳал қилувчи, муҳим ўрин тутган кун. 

Айнан ушбу сана - Марказий Осиёда ягона ҳисобланган автомобиль заводида биринчи ўзбек автомобили “Нексия” конвейердан чиққан кун. 

Ушбу кунда сизда Nexia’нинг барча моделлар қатори: афсонавий Nexia SOHC, унинг издоши Nexia DOHC ва янги Ravon Nexia R3 моделларини кўриш имконияти мавжуд бўлади. 

Ушбу тадбирни ўтказиб юборманг. Тадбир 19 июль куни соат 11:00 да бошланади.