Афғонистонда сув тошқинлари сабаб камида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Pajhwok агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Афғонистон марказий қисмидаги Кобул вилоятида кузатилган кучли ёмғирлар табиий офатга сабаб бўлган.

Айни дамда олти киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Етти инсон жароҳатлар олди.

Туман раҳбари Муҳаммад Фаҳим Мусазайнинг маълум қилишича, сув тошқини уйлар ва дала майдонларига зарар етказган. Хусусан, шу сабабдан 10 дан ортиқ бино вайрон бўлган.