Афғонистонда 6 ой ичида 1600дан ортиқ киши ҳалок бўлган

Жаҳон 18 Июль 2017 3413

Афғонистонда 2017 йилнинг биринчи ярмида тинч аҳоли вакилларидан 1662 нафари ўлдирилди, 3581 инсон жароҳатланди, дейилади БМТнинг Афғонистонга кўмак бўйича Миссияси ҳисоботида. 2016 йилнинг шу даври билан таққослаганда, тинч аҳоли ўртасида қурбонлар сони 2 фоизга ўсди.

Ҳалок бўлганларнинг 67 фоизи ҳукуматга қарши гуруҳларнинг ҳужуми оқибатида қурбон бўлган бўлса, 43 фоизи – «Толибон» ҳаракати жангариларининг ҳаракатлари туфайли оламдан кўз юмди.

Кўрсатилган даврда терактлар натижасида 596 киши ҳалок бўлди.

Зўравонлик ҳолатларида қурбон бўлганларнинг 19 фоизи Кобул шаҳри ҳиссасига тўғри келади, кейин Нангарҳор ҳамда Ҳилмонд вилоятлари келади.

Кобулда Рамазон ойи бошида теракт натижасида 150 киши ҳалок бўлди. БМТ бу терактни сўнгги 15 йил ичидаги энг қонлиси, деб атади.

Кўпроқ янгиликлар