Альп тоғларида 75 йил муқаддам йўқолган эр-хотин жасадлари топилди

Жамият 18 Июль 2017 11621
Фото: Reuters

Швейцариянинг Альп тоғларида бундан 75 йил муқаддам ғойиб бўлган эр-хотин жасадлари топилди, деб хабар берди Рейтер агентлиги. Улар эриётган музликлар устида топилган. 

1942 йил август ойида Вале кантони Шандолен қишлоғида истиқомат қилувчи Марселен ва Франсин Дюмулен сигирларни соғиш учун уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келишмаган. Ўтган ҳафтада ишчилардан бири 205 метрдан баландроқда жойлашган Ле-Дьяблер тоғ-чанғи курортига чиқавериш яқинидаги Цанфлерон музлигида жасадларга дуч келган. Хабар қилинишича, ҳалок бўлганларнинг ёнида ҳужжатлари ҳам бўлган. 

«Жасадлар ёнма-ён ётар эди. Уларнинг бири эркак ва иккинчиси аёл кишига тегишли бўлиб, либослари Иккинчи жаҳон уруши даврига оид эди. Улар музликда яхши сақланган, шахсий буюмларининг ҳолати ҳам ўзгармаган», — дея маълум қилган  Glacier 3000 тоғ станцияси Бернхард Тшаннен.

Марҳумларнинг кичик қизи, 79 ёшли Марселен Удри-Дюмуленнинг айтишича, ўтган давр мобайнида фарзандлар ота-оналарини қидиришган. Агентликнинг қайд этишича, жасадлар шахсини тасдиқлаш учун уларнинг яқинлари ДНК-тестини топширишлари  керак.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28042 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14934 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56040 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 663 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 644 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2427 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 655 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 644 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 876 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар