Японияда 106 ёшли шифокор ҳаётдан кўз юмди

Жамият 18 Июль 2017 5759
Фото:kurumefan.com

Япониялик шифокор Сигэаки Хинохара ҳаётдан кўз юмди. У мамлакатнинг юз ёшдан кейин ҳам меҳнат фаолиятини давом эттирган ва фаол узоқ умр кўриш тимсолига айланган фуқароси эди. Хинохара 106 ёшида Токиода ҳаёт билан видолашди, деб хабар қилмоқда NHK телекомпанияси.

Хинохара Авлиё Лук номидаги халқаро клиниканинг бош шифокори, директорлар кенгаши раиси ва фахрий бош шифокори эди. У 90 ёшида «Тўғри яшаш» номли эссесидан сўнг танилди. Бу асар 1,2 миллион нусхадан ортиқ миқдорда нашр этилди. У соғлом турмуш тарзи, ҳаётга ижобий қараш ва узоқ умр кўриш бир-бири билан боғлиқ эканини исботлади. 

Хинохара 88 ёшида мюзикл учун сценарий ёзиб, унда қаҳрамонлардан бирини ижро этди. 90 ёшида ўз орзусини амалга ошириб оркестрга дирижёрлик қилди. У шифохонадаги беморлар учун ҳам мусиқа кечалари ташкил этиб турар эди, деб ёзади телекомпания. 

Шифокор 105 ёшлик юбилейида тантанали равишда нишонлаб, меҳмонлар билан Тайванга саёҳат қилган.
 
Сигэаки Хинохара 18 июль куни эрталаб нафас органлари етишмовчилигидан вафот этган. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34142 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72378 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10505 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136488 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 39 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 324 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 155 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 306 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар