AskDoctor.uz’да илк бор чет эл клиникаси!

Жамият 18 Июль 2017 10092

Ҳиндистоннинг Max Healthcare клиникаси шифокорлари AskDoctor.uz сайтидан рўйхатдан ўтди, энди улардан бепул маслаҳатлар олиш мумкин.

Турли клиникалар шифокорлари ва беморлар ўртасида мулоқот ўрнатиш катта ташкилотчилик ишлари, доимий равишда ҳамкор клиника ва уларнинг ходимлари билан ишлашни талаб қилади. AskDoctor.uz жамоаси 90 дан ортиқ клиника билан шундай ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган ва онлайн майдончада рўйхатдан ўтган шифокорлар сони 400 тага етмоқда.

Энди фойдаланувчилар мурожаат қилиши мумкин бўлган клиникалар сони яна биттага ошди. Жадал оммалашаётган лойиҳа учун бундай кўпайиш янгилик эмас, лекин бу тиббиёт муассасаси Ҳиндистоннинг кўп ихтисосли Max Healthcare клиникаси экани – ҳақиқий хушхабар!

Энди сиз нафақат Ўзбекистоннинг энг нуфузли клиникалари ходимлари, балки чет эллик врачлардан ҳам онлайн маслаҳатлар олишингиз, уларга ўз сўроқларингиз билан мурожаат қилишингиз мумкин. Max Healthcare клиникаси шифокорлари инглиз тилида сўзлашади.

Клиника ҳақида

Ўзининг сифатли, юқори стандартларга асосланган тиббий хизматларини кўрсатиб келаётган Max Healthcare клиникаси халқаро даражадаги тажриба ва малакага эга 2300 дан ортиқ шифокор ўнлаб мутахассислик бўйича беморларнинг тиббий муаммоларига ечим топиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш билан шуғулланади. Клиника кўрсатадиган асосий хизмат турлари:

- Юрак касалликлари. Кардиожарроҳлик, хусусан, болалар кардиожарроҳлиги;

- Урология/нефрология. Буйрак кўчириб ўтказиш;

- Гастроэнтерология. Жигар билан боғлиқ муаммолар;

- Онкология;

- Нейрохирургия. Умуртқа ва мия жарроҳлиги.

Эслатиб ўтамиз, AskDoctor.uz’дан рўйхатдан ўтган шифокорларнинг барчаси жарроҳлар бўлиб, уларга жарроҳлик амалиётларига алоқадор саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон билан ҳамкорлик

Max Healthcare клиникаси 2013 йилдан бери Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Кўплаб ўзбекистонлик беморлар бу шифохонага бориб, даволаниб келади. Ундан ташқари, шаҳар ва вилоятларимизда клиника шифокорлари иштирокида йилда икки-уч марта тиббий кўрик ва бепул консультациялар ташкил этилади.

Нафақат беморлар учун...

Бу қулайликлардан нафақат беморлар, балки шифокорлар ҳам фикр ва тажриба алмашиш мақсадида фойдаланиши мумкин. Шунингдек, Max Healthcare клиникаси ўзбекистонлик шифокорларга малака ошириш борасида ҳам кўмаклашишга тайёр. Ҳиндистоннинг ушбу клиникаси билан эришилган келишувларга кўра, тиббиёт ходимларига танлов асосида уч ойлик амалиёт ўтиш имконияти бепул тақдим этилади.

www.askdoctor.uz 

Facebook: http://bit.ly/AskDoctor-in-facebook

Telegram: http://bit.ly/AskDoctor-in-Telegram

YouTube: http://bit.ly/AskDoctor-in-YouTube

Ўзбекистонда "Max Healthcare" клиникасининг маълумот маркази фаолият юритади. Мурожаат учун телефон: +99895 143 95 55

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17836 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48141 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22041 Ўзбекистон
Москва собиқ Иттифоқнининг сўнгги ташқи қарзини узди
"Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда
Фаррух Зокиров «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»​га бошчилик қилади
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 1175 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 2082 Жамият
Кўпроқ янгиликлар