Австралияда "хавфсизлик бўйича супервазирлик" ташкил этилади

Жаҳон 18 Июль 2017 2028
Фото: Reuters

Австралия бош вазири Малколм Тёрнбулл ички ишлар вазирлигини ташкил этиш қарори ҳақида эълон қилди. Унинг таркибига хавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи асосий вазирлик ва хизматлар киради, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги. 

"Ўзгаришлар босқичма-босқич амалга ошади. Янги вазирликни шакллантириш келаси йилнинг биринчи ярим йилида тугалланади", - деган ҳукумат раҳбари матбуот анжуманида. У янги вазирликка раҳбарлик қилиш вазифасини ҳозирги иммиграция ва чегараларни қўриқлаш вазири Питер Даттонга топширди. 

Маҳаллий матбуот томонидан "хавфсизлик супервазирлиги", деб аталаётган Австралия ИИВ таркибига миграция ва чегара назорати хизмати, Федерал полиция, Австралия хавфсизлик ва разведка хизмати (ASIO), молиявий разведка миллий хизмати (AUSTRAC), ҳуқуқни муҳофаза қилувчи қатор органлар ва махсус хизматлар киради. Ҳукумат раҳбарининг аниқлик киритишича, уларнинг барчаси ўз тузилмаларини сақлаб қолади. Вазир уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи вазифасини бажаради. 

"Ислоҳот бизнинг тизим иш бермагани учун ўтказилаётгани йўқ. Аксинча, хавфсизлик соҳасида тез суръатларда ўзгараётган вазият шуни талаб қилмоқда", - деган бош вазир. "Замонавий чақириқларга самарали жавоб қайтариш учун анча таъсирчан тузилма керак". 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 98002 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47235 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52123 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9508 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20290 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 1079 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 409 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1645 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2330 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 993 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар