«Барселона» раҳбарияти Неймар клубда қолишига шубҳа қилмаяпти. Бу ҳақда клубнинг спорт лойиҳалари бўйича вице-президенти Хорди Местре маълум қилган.

«Неймар бошқа клубга ўтмаслиги 200 фоизга аниқ. Мен "ПСЖ" бу хабарни инкор қилгани ҳақида ҳам ўқидим», — дея Местренинг сўзларини келтирган Marca.

17 июль куни ушбу бразилиялик футболчи Лионель Месси соясида қолиб кетаётгани туфайли каталонияликлар жамосидан кетмоқчилиги ҳақида хабар тарқалди. Кейинроқ Париж клуби ушбу футболчи учун унинг шартномасида кўрсатилган 222 миллион еврони тўлашга тайёрлиги тўғрисида хабар пайдо бўлди.

Кейинроқ каталонияликлар жамоасининг бир қатор вакиллари бу хабарларни рад этиб чиққанди.

«ПСЖ» вакили Неймар ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди