2017 йилнинг 12 июль куни соат тахминан 23:30ларда Чилонзор туманидаги “Эркин” ЙПХ масканида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2017” тадбири давомида фуқаро Ином Раҳимов бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унинг салон қисмидан оғирлиги 1,98 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.