Гватемала президенти Жимми Моралес мамлакатдаги йўлларнинг ачинарли аҳволи сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди.

«Вазирлар кенгаши Гватемала ҳудудида жойлашган йўлларда фавқулодда ҳолат эълон қилди», - дейилади мамлакат ҳукуматининг Twitter’даги хабарида.

Prensa Libre’нинг хабар беришича, давлат раҳбари тегишли фармонни имзолаб бўлган.

Моралеснинг айтишича, йўлларнинг ёмон ҳолатига асосий сабаб – коррупциядир. Шу сабабдан ҳукумат коррупция схемаларида иштирок этувчи қурилиш компанияларини тугатишга имкон берадиган қонунчилик ташаббусини ўрганиб чиқиш ниятида.