Хамесга «Бавария»да осон бўлмайди

Спорт 18 Июль 2017 6245

«Бавария» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Хамес Родригеснинг «Реал»дан трансфер қилинганига муносабатини билдириб ўтди.

Ушбу италиялик мутахассисга журналистлардан бири колумбиялик футболчи Томас Мюллер ўрнига таклиф этилгани ҳақидаги гапларга изоҳ сўраб мурожаат қилган.

«Албатта, биз Хамесни Мюллер ўрнига таклиф этганимиз йўқ. Агар сиз шундай ҳисоблаётган бўлсангиз, уни Тьяго ўрнига келган деб ўйлашингиз ҳам мумкин, бу икки футболчининг амплуаси бир хил - майдон маркази. Хамес ўнг қанотда ҳам, чап қанотда ҳам ўйнай олади, демак у Роббен ёки Рибери ўрнига келган бўлиши ҳам мумкин.

Биз Хамесни у кимнидир алмаштириши учун эмас, жамоани тўлдириши учун олиб келдик. У яхши футболчи, ўйлайманки, унинг бизга ёрдами тегади. Хамес фақат муносиб ишласа, майдонга туширилиши ҳақида билади, агар яхши меҳнат қилмаса, унинг жойи захира ўриндиғида бўлади. Ҳеч кимга асосий таркибда жой кафолатланмаган», — дея Анчелоттининг сўзларини келтирган Daily Mail.

«Бавария» ушбу футболчини икки йилга «Реал»дан ижарага олди, унинг ижараси учун 10 миллион евро тўланади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар