Хитой АҚШ иттифоқчиларига Америка дронларининг нусхасини сотмоқда

Жаҳон 18 Июль 2017 6961
Фото: wjs.com

АҚШ иттифоқчилари, Қўшма Штатларнинг замонавий дронларни сотишни истамаётганига дуч келгач, айни учувчисиз учар қурилмалар (УУҚ)нинг арзон намуналарини Хитойдан харид қилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ўз сайтига жойлаштирган лавҳада хабар қилмоқда.

Газетанинг ёзишича, сўнгги вақтларда АҚШнинг Саудия Арабистони ва Иордания каби иттифоқчилари Хитой ишлаб чиқарган жанговар дронлардан тез-тез фойдаланмоқда. Бундан ташқари, Хитойда ишлаб чиқилган дронлар Миср, БАА ҳарбий базаларининг сунъий йўлдош орқали олинган суратларини ўрганиш чоғида ҳам аниқланган, деб ёзади газета. 

Маълумотларга кўра, бу каби қурилмалар жанг майдонида фаол равишда қўлланилмоқда. Масалан, Ар Риёд улардан Ямандаги нишонларга зарба беришда фойдаланмоқда. Таъкидланишича, гап Американинг Predator ва Reaper деб номланган УУҚининг нусхалари ҳақида бормоқда.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ узоқ вақтдан бери ўзининг анча кучли дронларини хорижий мамлакатлар, жумладан Яқин Шарқдаги иттифоқчи мамлакатларга ҳам сотишдан бош тортиб келади. Вашингтон ҳамкорлари орасида биргина Буюк Британия энг янги Predator ва Reaper УУҚни харид қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. 

The Wall Street Journal нашрининг таъкидлашича, АҚШ бу қуроллар душманлар ихтиёрига тушиб қолиши ҳамда фуқаролар тартибсизликларини бостиришда қўлланилиши ёки Исроилнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий устунлигига рахна солиши мумкинлигидан хавотирда. 

Хитой эса бу каби вазиятни ўз фойдасига ишлатмоқда. Пекин Америка иттифоқчиларига улар хоҳлаган дронларни бирмунча арзон нархларда етказиб беришни йўлга қўйган. 

Бу ҳолат, газетанинг уқдиришича, Вашингтон учун "стратегик ва тижорий мағлубият" демакдир. Иттифоқчиларини ХХРдан техника олишга мажбур қилаётган Америка савдо сиёсати "АҚШ манфаатларига зарар келтирмоқда", "Қўшма Штатларнинг яқин иттифоқчилари билан алоқаларига путур етказмоқда" ва "жанговар қурол-яроғлар бозорида рақобат қилишга уринаётган Америка компанияларини даромаддан қолдирмоқда", - деган Янги Америка хавфсизлиги Вашингтон маркази вакили (Center for a New American Security) Пол Шарре. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар