Хитой нима учун жаҳон уруғчилик компанияларини харид қилмоқда? 

Иқтисодиёт 18 Июль 2017 16926

Хитой озиқ-овқат фирмаларининг кучайиб бораётган талабини қондириш мақсадида дунёнинг етакчи уруғчилик бизнесларини ишғол қилмоқда. Икки ҳафта муқаддам, давлатга қарашли ChemChina компанияси Швейцариянинг петицидлар ва уруғлар етиштиришга ихтисослашган йирик фирмаси Syngenta компаниясини 44 млрд доллар эвазига харид қилиш бўйича битим шартларини бажарди. Бу Хитойнинг хориждаги энг йирик хариди бўлди.

11 июлда Dow Chemical (DOW) Хитой ҳукумати молиявий кўмагидаги агрохўжалик жамғармаси Бразилиянинг маккажўхори дони етиштирувчи ва тадқиқот бизнесига 1,1 млрд доллар тўлашини эълон қилди. Хитой фирмалари ўтган 10 йил мобайнида хориждаги қишлоқ хўжалиги, кимё ва озиқ-овқат саноатида фаолият юритувчи 300 га яқин фирмани харид қилиш учун 91 млрд доллар маблағ сарфлаган. Хўш, Хитойнинг бу каби йирик харажатлари ортида қандай мақсад ётибди? CNN телеканали шу ҳақда фикр юритади. 

Озиқ-овқат хавфсизлиги

Экспертларнинг айтишларича, бу харидлар Хитойнинг 1,4 млрдга яқин аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш қобилиятини яхшилаш бўйича дастурининг бир қисмидир. Хитойликларнинг турмуш кечириш даражаси яхшилангани сари фуқароларнинг гўшт маҳсулотларига талаби ошмоқда. Бу эса, мамлакатда ҳайвонлар учун ем-хашак талабини оширади. 

Бироқ Хитой, Chatham House сиёсат институти озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича мутахассиси Роб Бэйлининг айтишича, асосий муаммолар: қишлоқ хўжалиги ишчиларининг кексайиши, атроф-муҳит ифлосланиши, иқлим ўзгариши ва тупроқ емирилиши кабиларга қарши курашмоқда. 

Global AgriTrends компаниясининг асосчиларидан бири ва бош директори Брет Стюартга кўра, мамлакат фермер хўжаликлари эски деҳқончилик амалиётлари туфайли кам даромад қилади. 

Уруғчилик компанияларини харид қилиш бўйича сўнгги ҳаракатлар Хитойнинг маҳаллий ҳосилдорликни яхшилаш учун зарур бўлган илмий билимларини оширишни истаётганини кўрсатади. 

"Улар билим олишга интилишади, - дейди Стюарт. – Менимча, улар бу билан озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш учун қанчалик ҳаракат қила олишларини намойиш этмоқда. Дунёда эркин савдо қилииш учун озиқ-овқат захиралари етарли эмас, деб ўйлайман".

Таъкидлаш жоизки, дунёнинг барча давлати ўзини озиқ-овқат танқислигидан ҳимоя қилишга уриниб келади. Аммо бу масала Мао Цзедуннинг 1950 йиллар охирида бошлаган "Буюк олға сакраш" пайтида Хитойда кузатилган озиқ-овқат етишмовчилиги сабабли ҳозир ҳам долзарбдир. Тарихчиларга кўра, ўша вақтдаги оммавий очликдан ўн миллионлаб одамнинг ёстиғи қуриган. 

Миллий манфаат

Хитой амалга ошираётган харидлар миллий манфаатга жавоб беради. Бироқ озиқ-овқат инқирозига халқлар ва компаниялар қандай жавоб бериши мумкинлиги ҳақида хавотирлар мавжуд. 

"Мамлакатлар ҳосилдорлик кескин пасайиб кетган шароитда ҳам озиқ-овқатлар узлуксиз етказиб берилишига ишончлари ҳосил бўлишни хоҳлайди", - дея фикр билдиради Роберт Бэйли. 

Озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб оладиган Хитой фирмаларининг аксарияти ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланади. Озиқ-овқат танқислиги юзага келган тақдирда, бу фирмалар бизнес шартномаларига риоя қилиш ўрнига "озиқ-овқат маҳсулотларини маҳаллий бозорга қайтаришга ҳаракат қилишади", деган хавотирлар бор 

"Хитой хориждан кўпроқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишни давом эттираётгани кўпроқ ташвишларга сабаб бўлиши мумкин", - дейди Стюарт.

Хитой мураккаб шароитдаги қишлоқ хўжалигини кучайтиришга уринаётган ягона давлат эмас. Саудия Арабистони ва Япония сингари давлатлар ҳам глобал озиқ-овқат саноатида корхоналар сотиб олмоқда, бироқ уларнинг ҳаракатларини Хитойники билан таққослаб бўлмайди", - дея таъкидлайди Бэйли.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95095 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46357 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51579 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9285 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20094 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 394 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 476 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 412 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар