Испания фуқаролик гвардияси Қироллик футбол федерацияси (RFEF) президенти Анхель Мария Вильярни коррупцияга алоқадорликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда El Pais хабар тарқатди.

Қайд этилишича, 18 июль тонгида RFEF офисида раҳбарият томонидан ташкилотга молиявий зарар етказилгани ҳақидаги маълумотларни аниқлаш учун тинтув ўтказилган, бу ишга Вильяр аралашгани гумон қилинмоқда.

Тинтув вақтида ҳужжатлар олиб кетилган, ўнлаб кишилар, жумладан, Вильяр ҳамда унинг ўғли қўлга олинган.