Россия шимоли-шарқидаги Камчатка ярим ороли қирғоқларида, Беринг денгиз сувларида 7,8 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар қилмоқда. 

Ер силкиниши ўчоғи Аляска жанубида, Яқин ороллар гуруҳидан ғарбда жойлашгани айтилмоқда.

Зилзила 200 километрлик масофада сезилган. Вайронагарчиликлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.