Замбияда маймун Ливингстон шаҳридаги электр симларига зарар келтирди. Натижада 50 минг киши чироқсиз қолган. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Энергетика компанияси вакилининг таъкидлашича, ҳайвон кучли электр зарбасидан сўнг тирик қолган. Айни дамда маймун ёввойи табиатни қўриқлаш билан шуғулланувчи ташкилот қарамоғида экани айтилмоқда. У жиддий жароҳатларга қарамай, аста-секин тикланмоқда.

Таъкидланишича, шаҳарда электр таъминоти тикланиб бўлди.