«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га трансфери бўйича музокара ўтказмоқчи.

AS манбаси берган маълумотга кўра, шу ҳафтада бразилиялик футболчининг отаси Париж клуби президенти Носир ал-Ҳелайфи билан учрашиб, музокара ўтказмоқчи.
Неймарни олиш эвазига «ПСЖ» Марко Верраттини «Барселона»га қўйиб юборишга рози бўлиши мумкин.

Бундан аввалроқ, ушбу футболчи Лионель Месси соясида қолиб кетаётгани туфайли каталонияликлар клубидан кетиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кейинроқ «ПСЖ» «Барселона»дан Неймарни 222 миллион еврога трансфер қилмоқчилиги ҳақида хабар пайдо бўлди.

Бироз олдин каталонлар жамоаси вакили ушбу футболчи трансферга қўйилмаслигини маълум қилди.