NASA: дрон шовқини инсонни автомобилга қараганда кўпроқ безовта қилади

Технология 18 Июль 2017 3631
Фото: theverge.com

Американинг NASA агентлиги дронлар (учувчисиз учар қурилмалар – УУҚ) шовқини инсонларга қанчалик таъсир кўрсатиши борасида тадқиқот ўтказди. The Verge нашри ушбу тадқиқот натижасини қисқача шаклда эълон қилган. Унга кўра, дронларгагина хос бўлган, қовоқарилар товушига ўхшаш шовқинлар бошқа автотранспорт воситалари ҳар қандай тури чиқарадиган шовқинга қараганда кўпроқ безовта қилади. Бу ҳатто, товуш баландлиги бир хил бўлганда ҳам кузатилади. 

Тадқиқотнинг кўрсатишича, дрон шовқинини эшитиш “автомобилнинг кутилмаганда икки карра яқинлашиб қолганидек таассурот уйғотади”, деб ёзади The New Scientist журнали.

Тадқиқотчилар тижорий сотилаётган дронларни турли тезлик ва баландликда учириб, уларнинг товушларини, енгил автомобиллар, хўжалик микроавтобуслари ва йирик юк машиналаридан чиқувчи шовқинларни ёзиб олишган. Шундан сўнг, илмий изланишда иштирок этаётган 38 кишидан ҳар бир товушга баҳо бериш сўралган. Улар шовқинларни “унчалик ҳам безовта қилмайди” деган иборадан “ҳаддан ортиқ безовта қилувчи” деган иборагача шкалада баҳолашган. 

NASA агентлигининг қайд этишича, иштирокчиларнинг жуда камчилиги дрон овозини таний олишган, қолганлар бу шовқин нимага тегишли эканини билишмаган. Улар бу шовқинлар келажак транспорт воситаларига тегишли, деб ҳисоблашган. Тадқиқотчиларнинг эътибор қаратишича, автообиль товушларининг инсонларни камроқ безовта қилишини, одамларнинг бунга ўрганиб қолгани билан изоҳлаш мумкин. безовталик даражаси эса, товуш ёки шовқиннинг нақадар узоқ вақт давом этишига боғлиқ бўлган.

Шунга кўра, айтиш мумкинки, мазкур тадқиқот натижаси дронлар орқали маҳсулотларни етказиб беришни режалаштираётган ва бу борада тажрибалар ўтказаётган Amazon ва Domino’s Pizza каби компаниялар учун ташвишли хабардир. Улар учувчи хизматчиларнинг шовқинини камайтириш устида ҳам ўйлаб кўришса мақсадга мувофиқ бўлар эди. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар