«Нексия», «Кобальт» ва «Спарк» ўғрилари ушланди

Жамият 18 Июль 2017 6666

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ республика ҳудудида фош этилган транспорт воситалари билан боғлиқ жиноятлар ҳақида маълумот берди.

2017 йил 7 июль куни соат 04:30 ларда тушган хабарга кўра, Самарқанд вилояти, Булунғур тумани, Пахтабоши қишлоғи ҳудудида калити ичида, қаровсиз қолдирилган, шу қишлоқда яшовчи, 1978 йилда туғилган Қ.А.га тегишли «НЕКСИЯ» русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочилиб, Соҳибкор м.ф.й. ҳудудида тўхтаб турган «CASE-3 8940» русумли тракторини орқа қисмига уриб, йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Пахтабоши қишлоғида яшовчи, 1999 йилда туғилган Ж.А. содир этганлиги аниқланиб, 2017 йил 10 июль куни ушланган.

2017 йил 9 июль куни соат 22:20 дан 10 июль куни соат 03:30 ларгача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс томонидан Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Д20-2-уй олдида калити ичида, қаровсиз қолдирилган, шу уйда яшовчи, 1983 йилда туғилган А.Д.га тегишли “КОБАЛЬТ” русумли автомобили олиб қочилган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида автомобиль Учтепа тумани, 11-мавзе, 2-уйда жойлашган “Малиш” дўкони қаршисида бетон бардюрга урилган ҳолда топилган. Номаълум шахс автомобиль салонидаги 400.000 сўм пул маблағларини яширин равишда талон-тарож қилиб, воқеа жойида автомобилни ташлаб яширинган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган Ю.Ғ. содир этганлиги аниқланиб, 2017 йил 12 июль куни ушланган.

2017 йил 13 июль куни соат 17:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, ТҲАЙ-Бунёдкор кўчалари чорраҳасида, номаълум ҳайдовчи, номаълум транспорт воситаси билан пиёда Зангиота туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган Р.Р.ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан яширинган. Натижада пиёда Р.Р. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини ҳайдовчи, Бухоро вилояти яшовчи, 1989 йилда туғилган Х.К. ишонч қоғози билан бошқарувида бўлган «КОБАЛЬТ» русумли автомобилида содир этганлиги аниқланиб, 2017 йил 14 июль куни ушланган.

2017 йил 15 июль куни соат 13:30 дан соат 17:20 ларгача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс томонидан Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри ҳудудида қаровсиз, очиқ ҳолда калити билан қолдирилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган И.А.га тегишли «СПАРК» русумли автомобили олиб қочилган. Олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида автомобиль 16 июль куни Самарқанд туманида жойлашган «Сайфуллаев Сайфиддин» фермер хўжалиги ҳудудидан топилиб, ушбу жиноятни Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган Х.И. содир этганлиги аниқланган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар