ОАВ: АҚШда муқобил бошқарувда ҳаракатланаётган Tesla иштирокида яна бир автофалокат рўй берди

Технология 18 Июль 2017 6698

Америкада Tesla компанияси ишлаб чиққан ва муқобил бошқарувда ҳаракатланаётган электромобиль иштирокида яна бир ЙТҲ рўй берди. Миннесота штатида содир бўлган автофалокат сабабли 5 киши жабрланган. 

Star Tribune газетасининг ёзишича, автомобилнинг ҳайдовчи ўриндиғида ўтирган Дэвид Кларкнинг Tesla электрокари муқобил ҳаракатда бўлган. Унинг таъкидлашича,  машина ҳаракатланаётган вақтда кутилмаганда "тезликни оширган", натижада йўл четига чиқиб кетган. Шундан сўнг, электромобиль йўл ёқасидаги ботқоқликка ағдарилиб кетган. 

Машинада 4 нафар йўловчи бўлган. Улар ва ҳайдовчи жароҳат олган. Полиция ҳодиса юзасидан текширув ўтказишини билдирган. 

Кларк суд орқали товон пули олиш режасини инкор этмаяпти. Ўз навбатида, Tesla томонидан тарқатилган хабар ҳайдовчи сўзларини шубҳа остига қўймоқда. Компанияга кўра, бу воқеада ЙТҲ содир бўлмасдан аввал муқобил бошқарув функцияси нотўғри ишлаган "деб ҳисоблашга сабаб йўқ". 

Агар фалокатга электроника сабаб бўлгани аниқланса, бу Tesla компаниясига навбатдаги зарба бўлади. Бундан аввал, 2016 йил майида Флорида штатида рўй берган автоҳалокатда ҳайдовчи вафот этган эди. Ўшанда, муқобил бошқарувдаги Tesla электроникаси очиқ ҳавода қуёш томонидан ёрқин ёритилган ва перпендикуляр ҳаракатланаётган оқ трейлерни фарқлай олмаган.

Бундан ташқари, Монтана ва Пенсильвания штатларида ҳам ушбу электрокар иштирокида ЙТҲлар содир бўлган. Уларда инсонлар ўлими қайд этилмаган. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар