Шимолий Корея қимматбаҳо соатлар, заргарлик буюмларини сотишдан тушган маблағларни ўз ядро дастурини молиялаштиришга сарфламоқда, деб ёзади Daily Mail.

ОАВда Пхеньяндаги иккита нуфузли дўкондан олинган фотосуратлар тарқалди. Иддао этилишича, улар Puksae Shop ва Pottongang Ryugyong Shop савдо нуқталаридир.

Суратларда турли маҳсулотларни кўриш мумкин, улар орасида – парфюм, кийим-кечак, заргарлик буюмлари бор.

Баъзи маълумотларга кўра, тақдим этилган маҳсулотлар орасида Montblanc маркали соат ҳам бор, бироқ бренднинг эгаси – Richemont компаниясининг хабар беришича, КХДР ёки санкциялар остида бўлган бошқа давлатларда савдо қилмайди.

Компанияда ушбу ҳолатда гап маҳсулотларни ноқонуний етказиб бериш йўли, сохта товарлар ёки эски маҳсулотлар ҳақида бораётганини истисно этишмаган.

Аввалроқ Япония Шимолдан таҳдид баҳонасида ўз конституциясини ўзгартириш ниятида экани хабар қилинганди.