Оқ уй расмий вакили Шон Спайсер Россиянинг АҚШдаги дипломатик мулкига доир муаммони изоҳлашдан бош тортди. Унинг айтишича, бу масала билан Америка давлат котиби Рекс Тиллерсон шуғулланмоқда.

"Мен сизни (бу савол билан) давлат департаментига йўналтирган бўлар эдим. Бизнинг мамлакатда бу масала билан давлат котиби шуғулланмоқда", — деган Спайсер брифингда. 

У АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан Ҳамбургда учрашганида бу мавзуни муҳокама қилдими, деган саволга "билмаслигини" айтиб жавоб қайтарган. "Улар буни муҳокама қилишганига ишончим комил эмас", — деб қўшимча қилган Спайсер.