Осиё мамлакатларидан бирининг фуқароси 2019 йилда фазога саёҳат қилади

Жаҳон 18 Июль 2017 5633
Фото: NASA

2019 йилда Осиё қитъасидаги мамлакатлардан бирининг фуқароси Халқаро космик станцияси экипажи таркибида фазога кўтарилади. Бу ҳақда РИА Новостининг хабарига кўра, "Энергия" РКК бош директори Владимир Солнцев маълум қилди.

"Янги фазовий сайёҳ 2019 йилда ХКСга учади. У тайёргарликдан ўтмоқда. У Осиё мамлакатларидан бирининг фуқароси", — деб қайд этган Солнцев.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, "Энергия" ракета –космик корпорацияси фазовий сайёҳларни ХКСга доимий асосда юбориш амалиётини қайта тиклашни режалаштирмоқда. 

"Биз фазовий сайёҳларни танлайдиган компания билан шартнома имзолаганмиз. 2019 йилда бу амалиётни доимий асосда йўлга қўйиш учун сайёҳларга мўлжалланган биринчи фазо кемасини тайёрлаймиз", — деган "Энергия" РКК бош директори.

2001 йилдан бери фазога сайёҳлик парвозлари учун номзодларни Space Adventures компанияси танлаб келган. Биринчи фазовий сайёҳ сифатида америкалик тадбиркор Деннис Тито тарихда қолди. У 2001 йили Россиянинг "Союз ТМА-32" фазо кемасида ХКСга учган эди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 43878 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61330 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34031 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19237 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73521 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59820 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 304 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар