Президент фуқаролик авиацияси устидан назоратни кучайтириш ҳақида қарор имзолади

Ўзбекистон 18 Июль 2017 18665
Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси парвозларнинг хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади.
 
Ҳужжатда таъкидланишида, парвозлар хавфсизлигининг назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳозирги ташкилий тузилмаси ва штат бирлиги авиация ходимларини лицензиялаш ва эксплуатация инспекцияларини ўтказиш бўйича алоҳида функцияларни тўла ҳажмда бажариш имконини бермаяпти.
 
Қарор билан Ўзбекистон Республикаси парвозларнинг хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг янги вазифалари белгиланди:
 
- фуқаролик ва тажрибавий авиация фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
 
- Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудидан унинг фойдаланувчилари хавфсиз фойдаланишини таъминлаш;
 
- фуқаролик авиацияси ва унинг Ўзбекистон Республикасидаги объектларининг хавфсиз ишлашини таъминлаш;
 
- фуқаролик авиацияси фаолиятининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича сертификация ишларини ташкил этиш ва таъминлаш;
 
- ҳаво ташувлари билан боғлиқ бўлган аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни лицензиялашни ташкил этиш;
 
- фуқаролик ва тажрибавий авиация фаолияти соҳасида давлат назоратини амалга ошириш, авиация ҳодисалари ҳамда фуқаролик ва тажрибавий ҳаво кемалари билан ҳолатларни суриштирувдан ўтказиш;
 
- Ўзбекистон фуқаролик авиацияси манфаатларини халқаро ташкилотларда тақдим этиш.
 
Шунингдек, Дававианазорат тузилмасида янги бўлимлар пайдо бўлади. Улар:
 
- учувчисиз учар қурилмалардан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўлими, 3 штат бирлигида;
 
- хорижий эксплуатантларнинг эксплуатация инспекцияси бўлими, 3 штат бирлигида.
 
Бундан ташқари, эндиликда Дававианазорат бошлиғи мақом бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36305 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76200 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11692 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142470 Жамият
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 158 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 134 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2127 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 1504 Lifestyle
Швециялик яҳудий Фаластинга пиёда жўнади
10:19 686 Жамият
Чимёнда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди
10:12 1454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар