Россиянинг Саратов вилояти Татишев туманида енгил автомашина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг беш фуқароси турли жароҳатлар олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Автомашинада бўлган барча беш инсон турли оғирликдаги жароҳатлар олган. Уларга воқеа жойида ёрдам кўрсатилди. Фуқаролар 31-51 ёш атрофида экани айтилмоқда. 

Хабарларга кўра, ЙТҲ ҳодисаси кеча "Нижний Новгород - Арзамас - Саратов" автомобиль йўлининг 575-километрида юз берган. "Дэу" машинаси катта тезликда йўл четидаги ариққа тушиб, тўнтарилиб кетган.