Шу йилнинг февраль ойида мамлакатнинг ЕИ таркибидан чиқишини 53 фоизлик кўрсаткич билан маъқуллаган Буюк Британия аҳолиси Brexit жараёнининг фойдали эканига шубҳа қила бошлаган. The Guardian нашри буюртмасига биноан ICM компанияси томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига шундай дейишга асос бўлмоқда. Эндиликда, сўралганларнинг 46 фоизи ҳаммаси тўғри эканига ишонаяпти, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Айни вақтда, Brexit бўйича Брюсселда бўлиб ўтажак музокаралар якунларидан сўнг яна референдум ўтказиш фикрини Бирлашган Қироллик фуқароларининг 32 фоизиқўллаб-қувватлаган. Июнь ойида бу рақам 26 фоизни ташкил этганди. 

"Жамоатчилик фикридаги бундай кескин ўзгаришларга халқ орасида Brexit натижаси борасида ҳукм сураётган тушкун кайфият сабабдир. Ҳозирда, тобора камроқ одамлар Brexit Британия иқтисодиёти ёки Буюк Британиядаги турмуш фаровонлигига ижобий таъсир кўрсатади, деб ўйламоқда. Эндиликда, сўралганларнинг 29 фоизи шундай фикрда. Февраль ойида бу қарашдагилар сони 38 фоизни ташкил этган эди. Фаровонлик хусусидаги кўрсаткичлар 33 фоизга 41 фоиздир", — дейилади ижтимоий сўров ҳисоботида. 

Таъкидланишича, Brexit фойдасига ишончи сусайган фуқаролар, ҳозирча, бутунлай тушкунликка тушиш ниятида эмас. "Бу, албатта, тебраниш, тўлиқ таслим бўлиш дегани эмас", — дейилади ҳужжатда. 

Сўровнома 14-16 июль кунлари 18 ёшдан катталар орасида ўтказилган. Унда жами 2046 нафар одам қатнашган.